АКАДЕМИК МИРЗИЁД МИРСАИДОВ ВА ТИҚХММИ ГИДРОТЕХНИКА ҚУРИЛИШИ ФАКУЛЬТЕТИ ДЕКАНИ т.ф.д.,профессор Б.ҲАСАНОВ ТОШКЕНТ ш., Чилонзор туманидаги 184 - ЎРТА МАКТАБНИНГ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Ушбу учрашув  М.Мирсаидовнинг «Йўл харитаси»га ва Тошкент ш., Чилонзор тум., 184-мактаб маъмурияти ва ТИҚХММИ ректори  томонидан  имзоланган меморандумга асосан ташкил қилинди.

Бу учрашувда Чилонзор туманидаги 184 - ўрта умум таълим мактаби директори  Л.Г.Рамазанова,  мактабнинг ёш ўқитувчилари  ва 100 га яқин  иқтидорли ўқувчилар қатнашишди. Бу учрашувни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети декани т.ф.д., проф. Б.Б.Ҳасанов  ташкил қилиб, учрашувда фаол қатнашди.

Учрашувни мактаб директори Л.Г.Рамазанова  кириш сўзи билан  очиб, сўзни  проф. Б.Ҳасановга берди.

Проф. Б.Ҳасанов академик М.Мирсаидовни  ўқувчилар билан қисқача таништирди.  Президентимиз томонидан “Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсати” ва ёшларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб, ёшларда туғилган саволларга жавоб бериш учун сўзни  М.Мирсаидовга берди. 

М.Мирсаидов ўз сўзида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида ва Президентимизнинг ёшларга бўлган эътибори, уларга яратилаётган шароитлар тўғрисида гапирди. Уларни келажакда  илм-фаннинг юқори чўққиларини эгаллаб, янги технологияларни ўзлаштиришга чақирди. Ўқувчиларга келажакда давлатимиз равнақи учун  фаол хизмат қиладиган, етук мутахасисслар  бўлиб етишишлари учун ўқувчилар  ўқитилаётган фанларни чуқур ўзлаштириши, тинимсиз меҳнат қилиши ва ҳар доим олдинга интилиши кераклиги ҳақида гапирилди.

Шу билан бирга М.Мирсаидов келажакда ёшларимиз яхши натижаларга эришиш  учун  тинмасдан меҳнат қилиб, яхши ўқишлари  ва ҳар томонлама етук мутахассис бўлиши учун эса чет тилларини яхши билиши  ва кўп китобларни ўқишга ҳаракат қилишлари керак деб таъкидлади. Ўқувчилар томонидан М.Мирсаидовга  бир қанча саволлар берилди.

Ўқувчилар  томонидан берилган барча саволларга М.Мирсаидов  ва Б.Ҳасановлар тўла жавоб  беришга ҳаракат қилиб, қатнашувчиларнинг  кайфиятини кўтаришга эришди.

 

Учрашув  қизиқарли тарзда,  юқори савияда ўтди, бўлган учрашувни ўқувчилар кўтаринки руҳ ва катта ишонч билан қабул қилишди. Учрашув қатнашчилари Президентимизга  ёшларга яратаётган имкониятлари учун ўз миннатдорчиликларини  билдирдилар.

Эсдалик учун учрашувда қатнашган мактабнинг барча иқтидорли  ўқувчилари  ва фидойи ўқитувчилари   билан расмга тушилди.